platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Иорданияга етиб борди

Президентимиз ва рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олдилар.

Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Иорданияга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Иорданияга келди.

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлатимиз раҳбарининг самолётига Подшоҳлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва унинг рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Маликаси Рания ал-Абдулла, шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад ва рафиқаси кутиб олдилар.

Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Иорданияга етиб борди

Олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid