platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

“Суд адолатсиз бўлди” — "Реал Санжик" 5 йилга қамалди

Бугун, 8 октябрь куни "Реал Санжик" номи билан танилган Каримов Санжарбек Баҳром ўғлига суд ҳукми ўқилди. 

“Суд адолатсиз бўлди” — "Реал Санжик" 5 йилга қамалди

"Реал Санжик" номи билан танилган Каримов Санжарбек Баҳром ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси иккинчи қисми билан тайинланган беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўз кучида қолдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-61-моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил Каримовга ўташ учун беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 136 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди. Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилди.

Санжар Каримов суддан сўнг журналистларга интервю берар экан, жараёндан норозилик билдирди ва судни "адолатсиз" деб атади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid