platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Саид Абдулазиз Юсупов 10 йил муддатга қамалди

Суд уни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-моддаси 3-қисми “а” банди) ҳамда оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат (ЖК 139-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари) жиноятларини содир қилганликда айбли деб топди.

Саид Абдулазиз Юсупов 10 йил муддатга қамалди

Саид Абдулазиз Юсуповга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Саид Абдулазиз Юсупов 20 ноябрь куни ҳарбий суд ҳукми билан жиноий жазога тортилган. Суд уни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-моддаси 3-қисми “а” банди) ҳамда оғирлаштирувчи ҳолатларда туҳмат (ЖК 139-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари) жиноятларини содир қилганликда айбли деб топди. Унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Саид Абдулазиз Юсупов муқаддам судланган. У 2019 йилнинг 10 майида фирибгарликда гумонланиб қўлга олинганди. Ўшанда унга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари билан айбланган. У 2020 йилнинг 8 июль, чоршанба куни қамоқдан озод этилган.

Маълумот учун, Саид Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, қўлга олингунга қадар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid