platina.uz

Эшакнинг қулоғини кесиб, ўлимига сабаб бўлган фуқаро 15 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган Бухоро вилоятида эшакнинг ўлимига айбдор фуқарога ҳукм ўқилди.
Жамият
11 апрель 2023 йил
Эшакнинг қулоғини кесиб, ўлимига сабаб бўлган фуқаро 15 суткага қамалди

2023 йил 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида У. Аллаев (1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, ишсиз)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарни 15 сутка маъмурий қамоққа олиш белгиланди.

Олий суд биринчи инстанция судининг қарордан норози томонлар белгиланган тартибда Бухоро вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса протест келтириши мумкинлигини эслатиб ўтди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+