platina.uz
Жамият

Когондаги портлашда қурбонлар сони 5 киши бўлган

Аввалроқ мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганлар 4 кишини ташкил этгани ҳақида расмийлар хабар берганди.

Когондаги портлашда қурбонлар сони 5 киши бўлган

2025 йил декабр ойи бошида мудофаа соҳаси учун портловчи моддаларни ишлаб чиқариш цехида юз берган портлашда 5 киши қурбон бўлган, 3 киши тан жароҳати олган.

Аввалроқ мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганлар 4 кишини ташкил этгани ҳақида расмийлар хабар берганди.

  • Жароҳат олганлар: Р.Ф.Р., Н.С.С., О.Д.Н.;
  • ҳалок бўлганлар: Э.Б.Б., Ю.Б.Б., Р.К.Ш., А.А.А. ва И.И.И.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 20 февралдаги буйруғи билан бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ва расмийлаштириш учун махсус текшириш комиссияси тузилган.

Вазирликнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Д.Ҳусанов махсус комиссия ишида иштирок этиш учун 2026 йилнинг 23 февралидан 10 мартига қадар Бухоро вилоятига хизмат сафарига юборилган.

Махсус комиссияга бахтсиз ҳодисани жорий йилнинг 10 мартига қадар махсус текшириш ва расмийлаштириш ҳамда белгиланган муддатда ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигига ҳамда тегишли идораларга ва вазирликка тақдим қилиш топширилган.

Президент топшириғига мувофиқ Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А.Рафиқов бошчилигида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid