Бухородаги машина дўконида портлаш бўлди
Оқибатда бир фуқаро воқеа жойида халок бўлган ва яна бир киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Бухородаги машина дўконида портлаш содир бўлди. ФВВ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.
1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.
Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида халок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввал Олмалиқда бахтсиз ҳодиса сабаб уч нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлганди.