Озарбайжондаги қарор ортидан Туркияда норозилик намойиши ўтказилди
Озарбайжонда мактабларида ҳижоб кийиш тақиқланиши ортидан Туркияда Озарбайжондаги вазият бўйича "28 феврал" номли оммавий норозичилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Озарбайжон Миллий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан мактабларда ҳижобга нисбатан чекловларни жорий қилиниши ҳамда ўқувчиларнинг дарс хоналарига киритилмаётгани ортидан Истанбулда норозилик намойиши ўтказилди.
Туркияда йиғилган намойишчилар Илҳом Алиев ҳукумати томонидан таълим тизимида "дунёвийлик" ва "форма яхлитлиги" номи остида жорий этилган кийиниш қоидаларига қарши чиққан намойишчилар тақиқни зудлик билан бекор қилишни талаб қилмоқда.
Намойиш майдонида турк ва озарбайжон тилларида "Озарбайжонда ҳижобга тақиқи йўқ !" деган ёзувли асосий баннер очилди. Иштирокчилар эса "Ҳижоб мусулмон аёлнинг паспортидир", "Озарбайжонга 28 феврал келмасин" ва "Бу хатодан воз кеч" каби ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб чиқди.
Тадбирни олиб борган ва очилиш нутқини сўзлаган Аҳмет Керим Артук Боку ҳукумати томонидан жорий этилган чекловларнинг ҳуқуқий ва сиёсий асослари ҳақида гапирган.
Артук Озарбайжон Миллий Мажлиси ўтган июль ойида "Умумий таълим тўғрисида"ги қонунга" миллийлик ва дунёвийлик" тамойилларини қўшганини эслатди. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси қарори билан кийиниш қоидалари жорий этилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, низомдаги "ўқувчиларнинг мактаб кийими яхлитлигини бузадиган ёки таълимнинг дунёвийлик тамойилига мос келмайдиган унсурлардан фойдаланишига йўл қўйилмайди" деган банд амалдаги тақиқ учун расмий ҳуқуқий асос яратган.
"Бугун Бокуда ва Сумгаитда мактабдан ҳайдалаётган, кўз ёшлар билан уйларига қайтишга мажбур бўлаётган ёш қизларнинг фожиасига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу қадам аллақачон амалда қўлланилаётган тақиқловчи ёндашувга ниқоб бўлиб хизмат қилмоқда", — деган Аҳмет Керим Артук.
Артук ОАВда Озарбайжоннинг "қардош давлат" сифатида таърифланишини ҳам танқид қилди. У Алиев ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатини номақбул деб атади.
Унинг сўзларига кўра, дунёвийликни мажбуран сингдириши ва ташқи сиёсатда сионист золимлар билан ҳамкорлик қилаётгани сабабли бу ҳукуматни қардош деб атамайди.
"Özgür-Der" ташкилотининг собиқ раиси Ҳүля Шекержи Бокуда мактабга киритилмаган ўқувчи қизларнинг бошидан кечирган руҳий зарбасини Туркиядаги 28 феврал жараёнига қиёслади.
У 15–17 ёшдаги ёшлар давлат томонидан институционал босимга дучор қилинаётганини таъкидлади.
"Мактаблардан йиғлаб чиқаётган ўша қизларни кўрганимизда таърифлаб бўлмайдиган оғриқни ҳис қилдик. Чунки бундан 20–25 йил олдин бу заминларда худди шундай жароҳат ва четлатишни биз ҳам бошдан кечирганмиз, худди шундай қаршилик жараёнларидан ўтганмиз. Қаршимиздаги мафкура ҳеч қачон ўзгармади. 28 февралда қандай қилиб «замонавий кийиниш қоидаларига мувофиқлик" ниқоби остига яширинган бўлса, бугун Озарбайжонда ҳам "форма яхлитлиги" ортига яшириниб, дунёвийликни мажбурлаш орқали тақиқни амалга оширмоқда. Улар тўғридан-тўғри "ҳижобни тақиқладик" дея олмаяпти", — деган у.
2026 йил 7 июль куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев "Умумий таълим тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаган эди. Karar интернет нашрининг ёзишича, мазкур қарор ичидан мамлакатда (Озарбайжонда) дунёвийлик ва кийиниш тартиб-қоидаларининг жорий этилиши тўғрисида моддалар ҳам бўлган.
" Sol" нашрининг ёзишича, сентябрь ойи бошларида ҳижоб кийган ўқувчилар мактабга қабул қилинмаган ҳамда мактаб ичига киритилмаган.





