Туркиялик шифокорлар Наманганда болаларни бепул кўрикдан ўтказади
Кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.

5-6 октябр кунлари Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиянинг малакали пластик хирург ва умумий хирург мутахассислари томонидан 18 ёшгача бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилади.
Пластик хирург кўриги:
-туғма юз-жағ нуқсонлари, лаб ва танглай ёриқлари, куйишдан кейинги чандиқлар ва деформациялар, қўл-оёқдаги туғма ёки орттирилган нуқсонлар, тери ва юмшоқ тўқималардаги мураккаб ҳолатлар.
Умумий хирург кўриги:
-чурра, киндик ва чов чурраси, туғма хирургик нуқсонлар, қорин бўшлиғи ҳамда юмшоқ тўқималарга оид касалликлар, оператив даволаш талаб қилиши мумкин бўлган бошқа мураккаб ҳолатлар.
Кўрик давомида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи бор болалар саралаб олинади. Зарур даволаш ва операциялар туркиялик мутахассисларнинг кейинги ташрифлари доирасида ташкил этилади.
Кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.
Барча тиббий хизматлар — бепул.
Манзил: Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
Сана: 5-6 октябрь 2026 йил.




