platina.uz
Жамият

Туркияда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди

У ёш қизларни юқори маошли иш ваъдалари билан алдаб, Туркияга олиб келиш ва бу ерда уларнинг паспортларини олиб қўйган ҳолда эксплуатация қилиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. 

Туркияда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди

Одам савдоси билан шуғулланган халқаро қидирувдаги аёл Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

​Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик йўналишида изчил давом этмоқда.

​Натижада, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, узоқ вақтдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1981 йилда туғилган Н.Э. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Истанбул шаҳрида аниқланиб, қўлга олинди.

​Гумонланувчи Н.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирилаётган эди.

У ёш қизларни юқори маошли иш ваъдалари билан алдаб, Туркияга олиб келиш ва бу ерда уларнинг паспортларини олиб қўйган ҳолда эксплуатация қилиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда.

​Мазкур шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди. Ҳозирда унга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid