Россияда вабодан вафот этгани айтилган беморга расмий ташхис қўйилди
Роспотребнадзор кенг кўламли тест натижаларига кўра, беморнинг намунасида унинг касбий фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар топилмаганини таъкидлади. Институтда патоген микроорганизмлар билан ишлаш билан боғлиқ ҳеч қандай фавқулодда вазиятлар аниқланмаган.

Россиянинг Иркутск вилоятидаги Вабога қарши институт ходимига номаълум этиологияли пневмония ташхиси қўйилди, деб хабар берди Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати).
Агентлик маълумотларига кўра, тест натижалари намунада аёлнинг касбий фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар йўқлигини кўрсатди.
2 октябрь куни бир нечта Telegram каналларида Вабога қарши институт ходимининг пневмоник вабодан ўлгани ҳақида хабар берилган.
Роспотребнадзор кенг кўламли тест натижаларига кўра, беморнинг намунасида унинг касбий фаолияти билан боғлиқ микроорганизмлар топилмаганини таъкидлади.
Ташкилот маълумотларига кўра, институтда патоген микроорганизмлар билан ишлаш билан боғлиқ ҳеч қандай фавқулодда вазиятлар аниқланмаган. Агентлик Иркутск вилоятидаги, хусусан, Иркутск ва Шелеховдаги санитария-эпидемиологик вазиятни барқарор деб таърифлади.
Аввалроқ ОАВда Иркутск вилоятида 27 ёшли қиз вабо юқтиргани гумон қилиниб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон чегарада эпидемиологик назорат кучайтирилгани маълум қилинди.




