platina.uz
Спорт

Осиё ўйинлари ғолибларига 25 минг доллардан берилади

Спортчиларни мусобақага тайёрлаган мураббийлар учун ҳам алоҳида рағбатлантириш белгиланган. Чемпион спортчи мураббийига 10 минг доллар, кумуш медал соҳиби устозига 5 минг доллар, бронза медал учун эса 2,5 минг доллар берилади. 

Осиё ўйинлари ғолибларига 25 минг доллардан берилади

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Белгиланган тартибга кўра, олтин медал соҳиби 25 минг АҚШ доллари, кумуш медал олган спортчи 12,5 минг доллар, бронза медал учун эса 6 250 доллар миқдорида мукофот пули олади.

Спортчиларни мусобақага тайёрлаган мураббийлар учун ҳам алоҳида рағбатлантириш белгиланган. Чемпион спортчи мураббийига 10 минг доллар, кумуш медал соҳиби устозига 5 минг доллар, бронза медал учун эса 2,5 минг доллар берилади.

Ушбу миқдорлар президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–347-сон қарори билан белгиланган.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медал билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid