platina.uz
Жамият

Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Тезкор тадбирда ушланган фуқаролар қалбаки 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги банкнотларни тайёрлаб, сотаётган бўлган. 

Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қалбаки 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги банкнотларни тайёрлаб, сотиш ҳолати фош этилди.Бу ҳақда ДХХ Platina.uzʼга маълум қилди.

Тадбир давомида Поп туманида яшовчи, 1989 й.т. ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. 2 нафар шахс жами 37,4 млн сўм қалбаки пулларни шартли харидорга 7,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, уларни шахсий тинтув қилиш жараёнида ҳамда бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина салонида ҳам қалбаки 6,4 млн сўм борлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, избосканлик фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ушбу манзилдан қалбаки 7,7 млн сўм, 145 дона оқ қоғозга чоп этилган турли хил купюралар, компьютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid