Қибрайда устоз журналистлар учун маданий тадбир ташкил этилди
Тадбирнинг муҳим жиҳати — узоқ йиллар журналистика соҳасида фаолият юритган устозлар бир даврада жам бўлиб, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистонда кечаётган очиқлик сиёсатининг амалий натижалари алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Таъзим сизга, устозлар” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Қибрай туманидаги Нуронийлар марказида бўлиб ўтган тадбирга узоқ йиллар журналистика соҳасида самарали меҳнат қилган устоз журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов очиб берди. У ўз сўзида мамлакатимизда матбуот ва ОАВга берилаётган эътибор, устоз ва мураббийларнинг соҳа ривожидаги ўрни ҳақида тўхталди.
Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати — узоқ йиллар журналистика соҳасида фаолият юритган устозлар бир даврада жам бўлиб, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари юзасидан фикр алмашди. Хусусан, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев юртимизда кечаётган очиқлик сиёсатининг амалий натижаларини алоҳида эътироф этди.

Учрашув давомида устозлар ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш авлодга тилакларини билдиришди.
Куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.




