"Мен бўлмаганимда Исроил ва Саудия Арабистони йўқ бўлиб кетарди" — Трамп
АҚШ президенти Саудия Арабистони раҳбарияти билан ажойиб муносабатларга эга эканлигини қўшимча қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп агар у Қўшма Штатлар президенти бўлмаганида "Исроил ва Саудия Арабистони йўқ бўлиб кетиши"ни айтди.
"Мен Саудия Арабистони учун кўп иш қилдим. Саудия Арабистонини ҳимоя қиламан. Агар мен президент бўлмаганимда, ушбу давлат ҳозир мавжуд бўлмас эди, Исроил ҳам бўлмас эди. Улар харитадан ўчириб ташланган бўлар эди", деди у Time журналига берган интервьюсида.
Трамп Саудия Арабистони раҳбарияти билан ажойиб муносабатларга эга эканлигини қўшимча қилди.
"Аммо эсингизда бўлсин, агар мен бу ерда бўлмаганимда, Саудия Арабистони бўлмас эди. Исроиль ҳам бўлмас эди", деб таъкидлади Америка президенти.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда Саудия ва Ямандаги ҳусийлар ўртасидаги ввазият кескинлашди.




