platina.uz
Жамият

Мактабдаги ўқитувчиларнинг учдан икки қисмини аёллар ташкил қилмоқда

Ўзбекистон мактабларида ҳозир қарийб 580 минг нафар устозлар бор. Ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5 фоизи ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Мактабдаги ўқитувчиларнинг учдан икки қисмини аёллар ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 577,7 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

Ушбу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга ошган.

Ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5 фоизи ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони:

Самарқанд вилояти — 65,1 минг нафар;

Қашқадарё вилояти — 65,1 минг нафар;

Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар;

Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар;

Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;

Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;

Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;

Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;

Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;

Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;

Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;

Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;

Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;

Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid