Ўқитувчиларга тўланган мукофот пулидан даромад солиғи олинади
1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан педагогларга тўланган мукофот пулларидан даромад солиғи ушланганлигига доир хабарларга изоҳ берилди.

Ўқитувчиларга тўланган мукофот пулидан даромад солиғи олинади.
1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларига тўланган мукофот пулларидан даромад солиғи ушланганлигига доир хабарларга изоҳ берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан, «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизига қадар миқдорда мукофотланиши мумкин.
Солиқ кодексининг тегишли моддаларига кўра, мазкур мукофот пули рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланади ҳамда ходимнинг жами даромадлари таркибига киритилади. Шунга кўра, ушбу пул мукофотига даромад солиғи солинади.
Маълумот учун: Солиқ кодексига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида, бир йўла бериладиган пул мукофоти (масалан, «Йил ўқитувчиси» танлови ғолибларига тўланадиган пул мукофоти) жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилмайди ва мазкур турдаги мукофот пулларидан даромад солиғи ушланмайди.




