platina.uz
Жамият

Тошкентда боғчалар ходимлари хатловдан ўтказиляпти — ҳоким ўринбосари

"Сўнгги кўнгилсиз воқеаларни кўрдик. Шундай ҳолатларда нима ишлар амалга ошириляпти? Ҳозир Тошкент шаҳри боғчаларининг ходимлари тўлиқ хатловдан ўтказиляпти. Уларнинг психологик, эмоционал ҳолати, бугунги кундаги руҳий саломатлиги, тиббий аҳволи, оилавий шароити, ижтимоий кайфияти — ҳаммаси тўлиқ, комплекс ўрганилмоқда. Боғчалардаги, мактабгача таълим ташкилотларидаги тизим ходимлари — айнан улар кимлар ва қандай маълумотларга, қандай тажрибага эга? Айнан бугун техник ходимлар кимлар? Боғчаларда фаолият юритаётган айнан раҳбар ходимлардан ташқари, ўша хўжаликка масъул бўлган ходимлари кимлар? Буларнинг барчаси тўлиқ таҳлил қилиниб, биз эртага жамоатчиликка боғчаларни қанчалик хавфсиз ҳудудга, муассасага айлантирганимиз бўйича ахборот берамиз" дейди Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова Platina.uz мухбирига берган интервюсида.

Тошкентда боғчалар ходимлари хатловдан ўтказиляпти — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳри боғчаларининг ходимлари тўлиқ хатловдан ўтказиляпти. Бу ҳақда пойтахт ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова Platina.uz'га маълум қилди.

"Энг актуал муаммо — бу боғчалар масаласи. Мана, сўнгги кўнгилсиз воқеаларни кўрдик. Шундай ҳолатларда нима ишлар амалга ошириляпти? Ҳозир Тошкент шаҳри боғчаларининг ходимлари тўлиқ хатловдан ўтказиляпти. Уларнинг психологик, эмоционал ҳолати, бугунги кундаги руҳий саломатлиги, тиббий аҳволи, оилавий шароити, ижтимоий кайфияти — ҳаммаси тўлиқ, комплекс ўрганилмоқда. Хатловдан ўтказилиб, судланганлиги ёки судланмаганлиги, муқаддам, демак, бирон-бир жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган-этмаганлиги тегишли ҳамкор органлар ва идоралар билан таҳлил қилиняпти. Боғчалардаги, мактабгача таълим ташкилотларидаги тизим ходимлари — айнан улар кимлар ва қандай маълумотларга, қандай тажрибага эга? Айнан бугун техник ходимлар кимлар? Боғчаларда фаолият юритаётган айнан раҳбар ходимлардан ташқари, ўша хўжаликка масъул бўлган ходимлари кимлар? Буларнинг барчаси тўлиқ таҳлил қилиниб, биз эртага жамоатчиликка боғчаларни қанчалик хавфсиз ҳудудга, муассасага айлантирганимиз бўйича ахборот берамиз" дейди ҳоким ўринбосари.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим ташкилотларининг очиқ реестри юритилади. Энди ҳар бир ота-она фарзанди ҳақида кунлик маълумот олиши мумкин бўлади.

"Кунлик, демак, ўша боғчадаги фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўладиган тизим яратиш устида дастурий таъминотчиларимиз ишлашмоқда ҳозир", - деди Дурдона Раҳимова Platina.uz мухбирига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 5 ёшли қизчанинг боғча омбор мудири томонидан зўрлангани ортидан Ўзбекистонда боаларга нисабатан қилинган зўравонлик бўйича жазо чорасини кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева воқеага муносабат билдириб, айбдор қонунчилик доирасида энг оғир жазога тортилишини айтди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева эса айбланувчига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Куни кеча Қонунчилик палатасида болаларга қилинган зўарвонлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда бу турдаги жиноятлар учун айбдорларга умрбод қамоқ жазосини бериш таклиф қилинган. Депутат Алишер Қодиров таклифларга бетараф қолганини айтиб, болаларга нисбатан қилинган жиноят учун ўлим жазосини бериш кераклигини таъкидлади. Депутат Бобур Бекмуродов эса ҳамкасбининг бу фикрига қарши чиқиб, ўлим жазосини тиклаш, жиноятчиларнинг ягона гувоҳларни ҳам йўқ қилишга уриниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid