platina.uz
Спорт

“Шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди” — Рустам Қосимжонов

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Самарқандда ўтган Олимпиадани "тарихий воқеа" деб атади.

“Шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди” — Рустам Қосимжонов

Рустам Қосимжонов Самарқандда ўтган Олимпиадани "тарихий воқеа" деб атади.

Унинг таъкидлашича, мусобақа илк бор Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ўтказилди, унда 200 та давлатдан шахматчилар иштирок этди.

“Биз Олимпиадада ўйнаётганимизда ҳар бир дақиқа, ҳар куни эътиборингизни сезиб турдик. Менимча, қийин дақиқаларда мана шу эътиборингиз, ниятларингиз йигитларимизга куч-қувват берди”, — деди Қосимжонов.

Гроссмейстер сўнгги йилларда ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар натижасида Ўзбекистон жаҳон шахматининг муҳим марказларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлади.

“Биз шахматнинг маркази Ўзбекистон бўлганини кўряпмиз. Шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Шахмат Ўзбекистонда пайдо бўлган, шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Энг кучли шахматчилар бизда, энг яхши федерация бизда. Шахмат маркази бугун Тошкент, Самарқанд. Буни хориждаги ҳамкасбларимиз ҳам тан оляпти”, — деди у.

Қосимжонов учрашув якунида яна бир рамзий воқеага эътибор қаратди. Олимпиада ғолибига топшириладиган 100 йиллик тарихга эга Гамильтон–Рассел кубогида энди “Ўзбекистон” номи икки марта ёзилган.

Рустам Қосимжонов ушбу тарихий кубокни Президент Шавкат Мирзиёевга топширди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid