platina.uz
Спорт

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимжоновга алоҳида мурожаат қилди

Қосимжоновнинг жаҳон чемпионлиги ўзбек шахматида янги даврни бошлаб бергани, бугун эса орттирган тажрибаси янги авлодга ўтаётгани қайд этилди. 

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимжоновга алоҳида мурожаат қилди

Давлат раҳбари шахматчилар устози Рустам Қосимжоновга алоҳида мурожаат қилди.

– Устознинг энг катта ғалабаси – шогирдларининг ундан ҳам баланд марраларга чиқишидир! – деди Президент ҳамда бугун ўзбек шахматида ана шундай авлодлар давомийлиги яққол кўринаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ФИДЕ томонидан "Энг яхши федерация" деб эътироф этилди. Рустам Қосимжонов ФИДЕнинг фахрий вице-президенти, Ҳулкар Тоҳиржонова эса Марказий Осиё бўйича минтақавий президенти этиб сайланди.

Шавкат Мирзиёев бу эътирофларни Ўзбекистоннинг шахмат мамлакати сифатида жаҳондаги нуфузи юксалаётганининг яна бир далили сифатида баҳолади.

Ёш шахматчиларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш учун Тошкент халқаро шахмат академиясининг Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада учта минтақавий филиали ташкил этилади. Академияда олий тоифали мураббийларни тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.

ФИДЕ рейтингида 1 минг 500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярми давлат томонидан қопланади. Бу ёш истеъдодларнинг тайёргарлигини давом эттиришига қўшимча имконият яратади.

Мамлакатимизда “Ўзбекистон Гранд чесс” миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ўтказиб борилади. Бу шахматчиларимизга кучли рақиблар билан ўз юртимизда беллашиш имконини беради.

Президентимиз Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid