Президент шахматчилар ҳақида китоблар ёзилиши, фильмлар яратилишига ишонч билдирди
Президентимиз Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилиб, бир неча ой аввал унинг Номзодлар турниридаги тарихий ғалабаси нишонланганини эслади. Олимпиадада Жавоҳир яна совуққонлик ва барқарорлик кўрсатди. Нодирбек Абдусатторов бутун мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритганини эътироф этилди.

Президентимиз ўзи ҳам ҳал қилувчи партияларни катта қизиқиш билан кўрганини айтди: «Баъзи партияларда сизлар нафақат рақибларингизни, балки бизни ҳам кучли ҳаяжонда ушлаб турдингизлар».
Давлатимиз раҳбари амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон терма жамоаси билан учрашувга алоҳида тўхталди. Нодирбек Яқуббоевнинг Ниҳал Саринга қарши партиясида вазият бир пайт жуда оғирлашганини эслади.
«Лекин сен охиригача мардона курашдинг. Ниҳоятда топқирлик билан қўллаган тактик юришларинг вазиятни бутунлай ўзгартирди ва жамоамизга ҳал қилувчи ғалабани олиб келди», — деди Президентимиз.
Ҳиндистон устидан ғалабадан сўнг Ўзбекистон якка пешқадамга айланди. Кейин шахматчиларимиз Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон рейтинги етакчиси ва ольти карра Олимпиада чемпиони бўлган АҚШ терма жамоасидан ҳам устун келди.
Президентимиз Нодирбек Абдусатторов бутун мусобақани мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритганини эътироф этди. Унинг америкалик Фабиано Каруанага қарши мураккаб эндшпилдаги ғалабаси ҳам алоҳида эсга олинди: «Бунинг ўзи алоҳида катта натижа!».
Президентимиз Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилиб, бир неча ой аввал унинг Номзодлар турниридаги тарихий ғалабаси нишонланганини эслади. Олимпиадада Жавоҳир яна совуққонлик ва барқарорлик кўрсатди, кучли рақиблар олдида ортга чекинмади.
«Энди олдингда яна бир улкан марра — жаҳон тожи учун беллашув турибди. Бугун ортингда нафақат жамоадошларинг ва устозларинг, балки қирқ миллионга яқин Ўзбекистон халқи турибди. Биз сенга ишонамиз!» — деди давлатимиз раҳбари.
Йирик мусобақада илк бор иштирок этган Муҳиддин Мадаминов ҳал қилувчи кунда украиналик Роман Дехтярёвни қора доналарда мағлуб этиб, жамоамизга олтин медаль учун зарур очкони олиб келди. Мамлакатимиз етакчиси унинг ғайрати ва ғалабалари мухлислар кўнглидан жой олганини таъкидлади.
Шамсиддин Воҳидов ҳам умумий натижага муносиб ҳисса қўшди. Хусусан, у амалдаги жаҳон чемпиони Гукешга қарши қора доналарда тенгма-тенг курашиб, ўз салоҳиятини намоён этди.
«Бу олтин медалда жамоанинг ҳар бир аъзосининг машаққатли меҳнати ва улкан ҳиссаси бор», — деди Президентимиз.
Шахматчилар ҳақида ҳали китоблар ёзилиши, фильмлар яратилиши ва уларнинг ўйин услуби дарсликларга киришига ишонч билдирди.




