platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб C-390 ҳарбий самолёти операторига айланди

2024 йилда Ўзбекистон ва Бразилия компанияси ўртасида ҳарбий самолётни харид қилиш бўйича шартнома доирасида C-390 Millennium самолёти Ўзбекистонга етказиб берилди. Ўзбекистон Марказий Осиёда C-390 Millennium самолётининг биринчи операторига айланди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб C-390 ҳарбий самолёти операторига айланди

Бразилиянинг "Embraer" корхонаси томонидан чиқарилган C-390 Millennium кўп вазифали транспорт самолётини топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Жамолович Бурҳонов ҳамда "Ўзтехтрейд" давлат муассасаси директори Олимхон Бақиевич Рустамов иштирок этди. Бу ҳақда "Embraer" компанияси маълум қилди.

"Самолётнинг ажойиб кўрсаткичлари, кўп қирралилиги ва кўп миссияли имкониятлари бизга кенг кўламли топшириқларни янада юқори самарадорлик ва шайлик билан амалга ошириш имконини беради. Биз ушбу энг замонавий платформани хизматга жорий этишни ва операцион имкониятларимизни янада мустаҳкамлашни интиқлик билан кутмоқдамиз", — деди Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Жамолович Бурҳонов.

Компания бош директори Боско да Коста Жуниор мазкур ҳарбий самолёт Ўзбекистонга тенгсиз имкониятлар тақдим этишини таъкидлади.

XXI асрда лойиҳалаштирилган ва қурилган Embraer C-390 Millennium ўз тоифасидаги энг замонавий ҳарбий-транспорт самолёти ҳисобланади. У бошқа ўрта ҳажмдаги ҳарбий-транспорт самолётларига нисбатан кўпроқ юк — 26 тонна — ташиши, тезроқ (470 тугун) ва узоқроққа уча олиши билан ажралиб туради. Самолёт юк ва қўшинларни ташиш, техника ва шахсий таркибни ҳаводан ташлаш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув (SAR), ёнғинларни ўчириш ҳамда гуманитар миссияларни ўз ичига олган кенг кўламли вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

Бразилия Ҳарбий-ҳаво кучларидан ташқари, ушбу кўп миссияли самолёт Португалия, Венгрия, Корея Республикаси, Нидерландия, Австрия, Чехия, Ўзбекистон Республикаси, Швеция, Бирлашган Араб Амирликлари, Словакия, Колумбия ва Литва Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳам танланган. C-390 Millennium узлуксиз ўзаро ҳамкорлик имконияти билан бутун дунё Ҳарбий-ҳаво кучларининг тактик ва стратегик эҳтиёжларини қондириш учун юқори ишончлилик, кўп қирралилик ва самарадорликни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон ва Тожикистон Ҳиндистоннинг "Akash" номли ҳаво мудофаа тизимини сотиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid