platina.uz
Жамият

Муҳаммад Алийга Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Муҳаммад Алий исмли болакайнинг Президент билан учрашиш истагини билдирган самимий видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди.

Муҳаммад Алийга Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Муҳаммад Алий исмли болакайнинг Президент билан учрашиш истагини билдирган самимий видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Кўпчиликнинг меҳрини қозонган ушбу видео Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. Давлат раҳбари болакайнинг видеомурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактуби ва совғалар йўллади.

“Сен ҳам улғайганингда аждодларимизга муносиб, эл-юртига фойдаси тегадиган инсон бўлишингни истайман”, — дейилади Президентнинг Муҳаммад Алийга йўллаган мактубида.

Бугун ушбу мактуб ва совғалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммад Алийга тантанали равишда топширилди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди.

Муҳаммад Алийга Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шунингдек, Муҳаммад Алийнинг ота-онаси ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам Президент совғалари топширилди.

Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапарова эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Муҳаммад Алийга Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Муҳаммад Алийнинг болаларча самимий орзуси Президентгача етиб борди ва жавобсиз қолмади. Давлат раҳбаридан келган мактуб ва совғалар эса болакай учун бир умр унутилмайдиган воқеага айланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid