platina.uz
Жамият

Мирободдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди

У дастлаб ГАЗ 5312, сўнгра "KIA K5" автотранспорт воситаси билан тўқнашиб, жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Мирободдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Мирободдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

​Жорий йилнинг 25 сентябр куни Миробод тумани КХАЙ кўчаси 83-мактаб қаршисида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган Ж.Ш. мототранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақлай олмасдан, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Л. бошқарувидаги ГАЗ 5312 билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 2001 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги "KIA K5" автотранспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

​ЙТҲ натижасида мототранспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

​Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid