platina.uz
Иқтисод

Биржада қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудларда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржага қўйиш тартибига қанчалик амал қилинаётганини текширди. Натижада, 4 млрд сўмдан ортиқ биржа савдоларида қонунбузарликлар аниқланган. Қўмита уларни бартараф этиш ва асоссиз олинган маблағларни қайтариш бўйича тадбиркорларга мажбурий кўрсатмалар берди.

Биржада қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудларда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш тартибини ўрганиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “ECO TEKS CLUSTER” МЧЖ биржа савдоларига қўйиш графиклари тасдиқланмасидан, 2023 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 майга қадар пахта толаси, линт ва пахта ёғи маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб юборган. Натижада, биржа котировкаси ва шартнома нархи ўртасидаги фарқ ҳисобига 183,8 млн сўм асоссиз маблағ олинган. Жами 38 та ҳолатда қонунчилик талаблари бузилган.

Бундан ташқари, Андижон вилоятидаги “SADAF SOF UNLARI” МЧЖнинг 2025 йил июл–декабр ва 2026 йил январ–апрел ойларида биржа савдолари орқали харид қилинган буғдойни қайта ишлаш ва унни реализация қилиш фаолияти ўрганилган.

Маълум бўлишича, жамият ўша даврда жами 3 918 тонна буғдой харид қилиб, ундан 2 646 тонна ун ишлаб чиқарган. Аммо ўтган йилнинг июл ойида режага нисбатан 258 тонна маҳсулот биржага қўйилмай ушлаб қолинган.

Қолаверса, сентябрда 840 тонна, октябрда 910 тонна, ноябр ойида 810 тонна ун савдога чиқарилмаган.

Шунингдек, Жиззахда олиб борилган ўрганишлар давомида “GROUPTEXTIL” МЧЖ пахта чигити ва тола маҳсулотларини белгиланган муддатларда биржага қўймагани ошкор бўлган.

“Таҳлилларда “GROUPTEXTIL” МЧЖ томонидан 2025 йил декабр ойида 2 ҳолатда 1 186 тонна, қарийб 4,1 млрд сўмлик пахта чигити (техник) ва тола маҳсулотларини биржага қўйиш учун режалаштирилган юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулот ҳажмининг бир қисмини тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларда савдога чиқармаганлик ҳолатлари мавжудлиги аниқланган”- дейилади қўмита ахборотида.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тадбиркорлик субектларига асоссиз олинган маблағларни қайтариш, қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid