platina.uz
Иқтисод

Тарихда илк бор Ўзбекистон акциялари халқаро оммавий савдога чиқарилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу жараёнда бевосита қатнашди.  

Тарихда илк бор Ўзбекистон акциялари халқаро оммавий савдога чиқарилди

Мамлакатимиз тарихида илк бор акцияларимиз халқаро оммавий савдога чиқарилди: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Франклин Темплетон” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади.

Тизимли ва изчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз 3 баробар ўсди, давлат институтлари самарадорлиги ортиб, инвесторлар учун кафолатлар мустаҳкамланди.

Натижада Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди.

Мамлакатимиз IPO жараёнларида “Black Rock”, "Franklin Resources”, “Redwhell” каби кўплаб йирик халқаро инвесторларнинг иштирок этиши дунё ҳамжамияти танлаган йўлимиз, салоҳиятимиз ва келажагимизга ишонч билдираётганининг ёрқин исботидир.

18 май 2026 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодий тарихида янги саҳифа очди. Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди (UzNIF) акцияларининг бирламчи жамоатчиликка жойлаштирилиши (IPO) муваффақиятли ўтказилди.

Бу — замонавий Ўзбекистон тарихидаги бундай миқёсдаги илк IPO ва мамлакатнинг глобал молиявий тизимга интеграциялашуви йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир.

Бу воқеа нафақат муваффақиятли молиявий келишув, балки Ўзбекистоннинг янги тараққиёт моделига - очиқ, рақобатбардош ва халқаро стандартларга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишини ифодаловчи тарихий босқич бўлди. Давлат активи биринчи марта дунёнинг энг йирик ва нуфузли биржаларидан бирига чиқиши Ўзбекистонга бўлган халқаро инвестиция ҳамжамиятининг ўсиб бораётган ишончининг ёрқин далили бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid