platina.uz
Иқтисод

Лондонда тарихий кун: Ўзбекистон активлари жаҳон капитал бозорининг марказига чиқмоқда

Мазкур тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиши кутилмоқда.

Лондонда тарихий кун: Ўзбекистон активлари жаҳон капитал бозорининг марказига чиқмоқда

Бугун, 18 май куни илк бор Ўзбекистоннинг энг йирик давлат активлари Лондон фонд биржасида глобал инвесторлар савдосига чиқади. Мазкур тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиши кутилмоқда.

Жамғарманинг Лондон биржасига чиқиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиздаги кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенгайтириш ҳамда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг амалий ифодасидир.

Энергетика, авиация, телекоммуникация, транспорт ва банк тизимидаги стратегик компанияларни жамлаган Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) орқали мамлакат жаҳон капитал бозорининг марказига кириб бормоқда.

Бугундан бошлаб халқаро капитал бозорида Ўзбекистон активларининг стратегик ва фаол савдолари бошланади. Биз нафақат йирик молиявий жараённинг, балки миллий иқтисодиётимиз глобал молия тизими билан узвий интеграциялашаётган тарихий куннинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid