Ўзбекистонда 2050 йилгача мўлжалланган демографик стратегия ишлаб чиқилади
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказди.

Ўзбекистон 2050 йилгача мўлжалланган демографик стратегия ишлаб чиқади.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказди.

Унда Ўзбекистоннинг асосий капитали — ёш авлод экани, келажакда демографик имкониятлардан самарали фойдаланиш учун аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар саломатлиги, таълими ва хавфсизлигига сармоя киритиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатда демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилиб, "Демографик дивиденд – 2050" стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
"Мамлакатимиз келажаги нафақат аҳоли сони, балки улар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади", — деди Саида Мирзиёева.





