Сержио Гор Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди
Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

Янги тузилган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига АҚШ томонидан Сержио Гор ва Ўзбекистони томонидан Саида Мирзиёева ҳамраис этиб тайинланди.
"Кенгаш АҚШ ва Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, АҚШ технологиялари ва истеъдодлари учун юқори ривожланаётган соҳаларни, айниқса, IT ва рақамли инновацияларни йўлга қўйиш ва АҚШ экспортчилари учун тенг рақобат муҳитини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади", — дейилади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида.
Эслатиб ўтиш керак, мазкур кенгаш икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил қилинган эди.