Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди
Учрашувда Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ҳам қатнашди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Учрашувда АҚШ давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам қатнашган.
Мулоқотда “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларга эътибор қаратилган.
Шунингдек, хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Бўлажак тадбирлар режаси, жумладан, келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида С5+1 форматидаги саммитни ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.