Шавкат Мирзиёев ноябр ойида яна АҚШга боради
АҚШ президенти Доналд Трамп 6 ноябр куни Вашингтонда Марказий Осиё мамлакатлари ва Қўшма Штатлар лидерларининг саммитига мезбонлик қилади.

Шавкат Мирзиёев ноябр ойида АҚШга бориши кутилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп шу йилнинг 6 ноябр куни Вашингтонда Марказий Осиё мамлакатлари ва Қўшма Штатлар лидерларининг С5+1 форматидаги саммитига мезбонлик қилади.
Айни кунларда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентда бўлиб туришибди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам Трампга саммитга таклиф учун миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрда Шавкат Мирзиёев АҚШга борган ва БМТ тадбирлари доирасида Трамп билан учрашганди.