Саида Мирзиёева янги кенгашга ҳамраис бўлди
Унга кенгаш таркибини, регламентини ва фаолият тартиб-таомилларини тасдиқлаш ваколати берилади.

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига Ўзбекистон томонидан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамраис бўлди.
Америка томонидан эса АҚШ президенти вакили ҳамраислик қилмоқда. Аввалроқ Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилганди. Уни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга давлат раҳбарининг 4−6 ноябр кунлари С5+1 саммити доирасида АҚШга ташриф чоғида эришилган эди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарига Ўзбекистон томонидан кенгаш таркибини, регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлаш ваколати берилади.
Шунингдек, фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи элчи — Президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади. Маслаҳатчи элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш, шунингдек, фаолияти регламентини тасдиқлаш Президент администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади.




