platina.uz
Жамият

Сентябрда автобус йўлкирасини тўламаган 14 минг киши жаримага тортилди

​Ушбу кўрсаткич август ойига нисбатан 8 494 тага ёки 153 фоизга кўп. 22 кунда пойтахт автобусларида 27,8 млн нафардан ортиқ йўловчи ташилган. 

Сентябрда автобус йўлкирасини тўламаган 14 минг киши жаримага тортилди

Жорий ой Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаган 14 мингдан ортиқ йўловчи жаримага тортилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

​Ушбу кўрсаткич август ойига нисбатан 8 494 тага ёки 153 фоизга кўп. 22 кунда пойтахт автобусларида 27,8 млн нафардан ортиқ йўловчи ташилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сон қарорига мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб йўловчилар автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши қатъий белгиланган.

​Мазкур талабнинг ижросини таъминлаш, йўловчилар ўртасида тўлов маданиятини ошириш ҳамда жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя этилишини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

​Хусусан, “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан пойтахт жамоат транспортида йўловчиларнинг йўл ҳақини ўз вақтида тўлаши юзасидан тушунтириш ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

​2026 йил 1–22 сентябрь кунлари:

​14 051 нафар йўловчига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич август ойига нисбатан 8 494 нафарга (+153%) кўп. Автобусларда 27 865 278 нафар йўловчи ташилган.

Йўловчилар оқими 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 3 612 787 нафарга (+15%), август ойига нисбатан эса 7 030 564 нафарга (+34%) ошган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid