platina.uz
Спорт

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳозиргача 6 та олтин медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Спорт гимнастикаси бўйича Ўткирбек Жўраев ҳам энг яхши натижани қайд этди. 

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳозиргача 6 та олтин медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Уч ҳатлаб сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз 14.35 метр натижа билан олтин медалга эга чиқди.

Япония мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтмоқда.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Ўткирбек Жўраев ҳам делегацияга навбатдаги олтин медални тақдим қилди. Дастакли от машқида иштирок этган ушбу спортчи 14.733 балл билан энг яхши натижани қайд этди. Бу делегация учун кун давомида қўлга киритилган тўртинчи, турнир бошидан буён бешинчи олтин медалга айланди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси, 2023 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган Зайнаб Дайибекова эса кумуш медал билан кифояланди.

У ўз иштироки давомида гуруҳ босқичида Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Таиланд, Ҳиндистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлуб этди, нимчорак финалда яна эронлик Нажмиа Сазанжиёнга қарши кураш олиб борди ва яна осонлик билан ғалаба қозонди (15:2), чоракфиналда эса ўз жамоадоши Гулистан Пердебаевадан устун келди (15:14), яримфиналда хитойлик Пан Химиаога имконият қолдирмади (15:8), аммо финал баҳсида икки карра жаҳон чемпиони, япониялик Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистон делегацияси кун давомида ҳозирча 16 та медал олди: 5 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза.

Жами медаллар сони: 6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid