Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларида илк бор кучли учликка кирди
Ўзбекистон делегацияси жами 145 та медалга эга чиқди. Умумжамоа ҳисобида Хитой биринчи, Япония иккинчи ўринни банд этди.

Пара Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистон илк бор кучли учликдан ўрин олди.
Япония мезбонлигида ўтган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 145 та медалга эга чиқди. Шундан:
- 45 та олтин
- 49 та кумуш
- 51 та бронза
Умумжамоа ҳисобида Хитой биринчи, Япония иккинчи ўринни банд этди.

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларидаги медаллар сони ва сифати бўйича рекорд қўйган ҳолда, энг яхши натижасига эришди.
Шунингдек, жамоамиз илк бор кучли учликдан ўрин олди. Бунга қадар Ўзбекистоннинг энг яхши натижаси 2014 йил Жанубий Кореядаги Пара Осиё ўйинларида қайд этилганди — 5-ўрин.





