platina.uz
Жамият

Икки вилоятда ноқонуний равишда "Умра"га жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари фуқаролардан 2200 доллар талаб қилган. 

Икки вилоятда ноқонуний равишда "Умра"га жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғона вилоятида ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

​Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига жўнатишни ваъда қилиб, 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

​Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Чортоқ туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма ишчиси 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 доллар олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

​Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid