platina.uz
Жамият

Тошкент ва Фарғонада "Умра" зиёратига юбориш учун пул олганлар ушланди

Пойтахтда фуқаро ўзини ушбу зиёратни ташкил этишга рухсат берилган турфирманинг вакили сифатида таништирган ва мижоздан 3450 доллар сўраган. 

Тошкент ва Фарғонада "Умра" зиёратига юбориш учун пул олганлар ушланди

“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

​Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, ўзини “Умра” зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирманинг гўёки вакили сифатида таништирган. У 3 нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Умра” сафарига юбориш ва муқаддас амалларни тўлиқ бажаришларини таъминлаб бериш эвазига жами 3450 АҚШ доллари талаб қилган.

​Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3400 доллар ва 600 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Фарғона шаҳрида кузатилган ҳолатда эса 1998 й.т. шахс ўзининг танишлари орқали 4 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, жами 4200 АҚШ доллари талаб қилган.

​Лекин, сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

​Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid