Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган фирибгарга чора кўрилди
Воқеа тафсилотларига кўра, 27 ёшли фуқаро 47 нафар фуқарони Умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55.250 АҚШ долларни қўлга киритиб одамларни чув туширган. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан муаммо ва масалалар юзасидан фақатгина ваколатли органларга мурожаат қилишни сўрамоқда.

Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг апрель ойида 27 ёшли Мирзаҳаким М. 43 ёшли Фаррух M.дан 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55.250 АҚШ доллари олган. Бироқ, эркак ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси фуқаролардан муаммо ва масалалар юзасидан фақатгина ваколатли органларга мурожаат қилишни сўрамоқда.