Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнайди
Ўйин 30 сентябр куни Хитойда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнайди.
Championat.asia хабарига кўра, Фабио Каннаваро мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган.
Ўйин 30 сентябр куни Хитойда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Ундан олдин, яъни 24 сентябр куни Каннаваро жамоаси Тошкентда Эрон билан ўйнайди.
Бундан ташқари, 6 октябр куни Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказади.
