platina.uz
Жамият

Россияда ноқонуний гуруҳ тузган тўрт ўзбекистонлик 8,5 йилга қамалди

Улар террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланишган ҳамда келгусида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштиришган, ҳатто Маҳачқала шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши жиноий ҳаракатлар амалга оширмоқчи ҳам бўлишади. 

Россияда ноқонуний гуруҳ тузган тўрт ўзбекистонлик 8,5 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, 2003 й.т. шахс 2023 йилда мавсумий ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси Маҳачқалъа шаҳрига боради.

Бу ерда “Муҳаммад” исмли маҳалладош тенгдоши билан яқин алоқага киришиб, ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео материалларни кўриши натижасида онги заҳарланади.

Кейинчалик икковлон ўз сафларига 2005 й.т. яна бир маҳалладошини жалб қилиб, Сурияга боришни режалаштиришади.

Сафар харажатлари учун улардан бири ҳатто Россияда меҳнат мигранти сифатида ишлаётган оила аъзолари жамғарган маблағнинг бир қисмини рухсатсиз олиб чиқади. Сўнгра “Маҳачқала – Москва” йўналишидаги автобусда йўлга равона бўлишади.

Улар “Москва – Истанбул” авиайўналишида Туркияга, сўнгра Сурияга бормоқчи бўлишади. Лекин, Москвада юзага келган ўзаро келишмовчилик сабабли, уларнинг икки нафари ортга қайтади.

“Муҳаммад” эса Қозон шаҳрида қотиллик содир этиб, РФ қонунчилигига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Бу орада гуруҳнинг 2005 й.т. аъзоси Ўзбекистонга депортация қилинади ва ЖКнинг 244-1 ва 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун суд ҳукми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Шундан сўнг ҳам гуруҳ фаолияти тўхтамайди. Аксинча, Маҳачқала шаҳрида ишлаётган, 1999 ва 2001 йилларда туғилган икки нафар сариосиёлик ушбу яширин гуруҳга қўшилиб, террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланишади ҳамда келгусида жангарилар сафида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишни режалаштиришади.

2025 йилниннг сентябр ойида гуруҳ фаоллиги кучайиб, улар Маҳачқала шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши жиноий ҳаракатлар амалга оширмоқчи ҳам бўлишади.

Бундан ташқари, Сариосиё туманида истиқомат қилаётган, 2004 й.т. фуқарони ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ўз сафларига жалб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия Федерацияси ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув-тадбирлари натижасида ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Тергов жараёнида эса жиноятлари ўз исботини топди.

ЖИБ Сариосиё туман суди ҳукмига кўра, 4 нафар шахснинг барчаси ЖКнинг 155-2, 2441 ва 244-2-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid