platina.uz
Жамият

АҚШдаги ўрмон ёнғинларида ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

Вашингтон штатидаги ёнғинлар натижасида аллақачон 600 та бино, турар-жойлар ва корхоналар вайрон бўлган. Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. 

АҚШдаги ўрмон ёнғинларида ўзбекистонликлар жабрланмагани маълум қилинди

АҚШнинг Вашингтон штатидаги ўрмон ёнғинларидан жабр чекканлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги айтилди.

Ўрмон ёнғинлари хавфи туфайли 60 мингга яқин кишига эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.

“Reuters” агентлигининг маълум қилишича, минтақадаги ёнғинлар натижасида аллақачон 600 та бино, жумладан, турар-жойлар ва корхоналар вайрон бўлган.

Штат ҳукумати маълумотларига кўра, минтақада жами 250 минг акрдан ортиқ (101 минг 171 гектар) майдон ёнмоқда.

“Спокан ҳудудидаги учта алоҳида ўчоқдан иборат ёнғин эвакуация эълон қилинган туманларга хавф солмоқда”, – деди Спокан ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Том Уильямс “Reuters” агентлигига.

Ёнғинни ўчиришга Миллий гвардиядан ташқари ўндан ортиқ штатдан келган ўт ўчирувчилар ҳам ёрдам бермоқда.

Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси Вашингтон штати ҳукумати билан яқин алоқа ўрнатган ҳолда ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Бош консулхонада маълум қилинишича, сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бош консул Ахрор Бурханов ёнғиндан жабр кўрган ҳудудлардаги ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга, маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар кўрсатмаларига амал қилишга чақирди.

Аввалроқ 18 ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилингани маълум бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid