platina.uz

Лос-Анжелесда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Шаҳар ғарбидаги кучли ўрмон ёнғинлари сабаб вазият кескинлашмоқда, 10 мингдан ошиқ уй хавф остида қолди. 

Жамият
8 январь, 11:40
Лос-Анжелесда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Калифорния штати маъмурияти Лос-Анжелес ғарбидаги баъзи ҳудудларни қамраб олган ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Аҳолига эвакуация чораларини кўриш буюрилган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинларни ўчириш учун вертолётлардан фойдаланадилар.

Палисадес ҳудудидаги эвакуация зонасида 30 мингга яқин одам истиқомат қилади. Матбуот анжуманида маҳаллий расмийлар 10 мингга яқин уй хавф остида эканлигини айтди.
Расмийлар кучли шамол ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

Калифорния губернатори Гевин Нюсомнинг айтишича, кўплаб бинолар аллақачон ёнғин натижасида вайрон бўлган.
Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати бошлиғи Кристин Кроулининг айтишича, тартибсиз эвакуацияга қарамай, ҳеч қандай жабрланганлар йўқ.

Кўплаб шаҳар аҳолиси автомобилларини йўлда ташлаб кетишган.

АҚШ президенти Жо Байден бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиб, штат ва маҳаллий расмийлар билан алоқада, дея хабар бермоқда CNN Оқ уйга асосланиб.

Расмийлар ёнғинлар шамол туфайли кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Миллий об-ҳаво хизмати баъзи ҳудудларда тезлиги соатига 100 милгача бўлган шамол кутилаётганини айтди.
Юқори даражадаги огоҳлантириш 9 январ кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+