platina.uz
Жамият

Фарғонада "Инсон" маркази ходими бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди

Жорий йилнинг 28 июл куни кечки пайт Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳашарга жалб этилган. 

Фарғонада "Инсон" маркази ходими бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди

Фарғона вилоятида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг ходими бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этди.

Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Т.Жўраевнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳодисани тасдиқлади.

Жорий йилнинг 28 июл куни кечки пайт Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳашарга жалб этилган. Ҳашар пайтида ёлланма ишчилар томонидан фойдаланилаётган ўт ўрадиган асбоб пичоғи синиб кетиб, жараённи кузатиб турган Учкўприк тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Т.Жўраевнинг қорнига санчилиб, олган жароҳати сабабли ходим вафот этган.

Агентлик номидан марҳумнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилган, унинг оиласига зарур ижтимоий кўмак кўрсатиш давом эттирилиши айтилган.

Шунингдек, бундай фожиали ҳолатлар такрорланмаслиги учун ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги, уларни хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этиш ҳолатлари ҳамда масъул шахсларнинг жавобгарлиги юзасидан атрофлича ўрганиш ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid