platina.uz
Жамият

Андижонда банк хизматлари маркази бошлиғи ва машинист ушланди

Улар ўзаро тил бириктириб, ҳокимлик захирасидаги ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилишда гумонланган. 

Андижонда банк хизматлари маркази бошлиғи ва машинист ушланди

Давлат захирасидаги ерни олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.

Андижон вилояти Марҳамат туманида фаолият юритувчи банк хизматлари марказларидан бирининг бошлиғи ва “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктирган.

Улар 1989 й.т. фуқаронинг ишончига киришган. Улар Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонининг гўёки турар-жой тоифасига оид ҳужжатлари борлигини айтиб, мансабдор танишлари орқали уни келгусида мазкур фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда машинист олдиндан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid