platina.uz

Андижонда 160 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан иш қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

Жамият
16 май, 10:48
Андижонда 160 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда 160 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.Унда фуқаро О.Ш. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани “Маниобод” маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+