platina.uz
Жамият

Бухорода кадастрлар палатаси бўлим бошлиғи 2,5 минг доллар билан ушланди

Қашқадарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг Кўкдала тумани бўлими бош мутахассиси эса бир сотих ерни ҳужжатлаштириш эвазига пул талаб қилган. 

Бухорода кадастрлар палатаси бўлим бошлиғи 2,5 минг доллар билан ушланди

Ер майдонларини расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар аниқланди.

Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс ноқонуний бойлик орттириш мақсадида хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг ишончига кирган.

Мансабдор шахс маҳаллий фуқаро томонидан 2015 йилда Ромитан тумани ҳокимлиги захирасидаги 65 м² ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган савдо ва хизмат кўрсатиш биносини ҳамда унга туташ бўлган 35 м² бўш ер участкасини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Қашқадарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг Кўкдала тумани бўлими бош мутахассиси 1964 й.т. фуқарога 2019 йилда Чироқчи тумани ҳокими қарори билан ажратиб берилган 1 сотих ер майдонини Кадастрлар палатаси тизимида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid