Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Хонобод шаҳри ҳокимига ҳайфсан берилди
Улар вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг ижросини таъминлашда камчиликка йўл қўйган.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари са Хонобод шаҳри ҳокимига ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимининг 2026 йил 23 июлдаги фармойишида айтилади.
Ҳужжатга кўра, Тўланов Акмалжон Махамматумарович — вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи;
Абдурахмонов Элёрбек Иномидинович — Хонобод шаҳар ҳокими жазоланди.
Уларга Андижон вилоятининг жорий йил I ярим йиллиги якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлари учун жазо берилган.
Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Саидовга юклатилган.
