platina.uz

Андижонда бир гуруҳ ҳокимлар ва амалдорлар огоҳлантирилди

Улар мурожаатлар билан ишлаш ва сайёр қабуллар ўтказишда сусткашлик қилган.

Жамият
9 июль, 17:01
Андижонда бир гуруҳ ҳокимлар ва амалдорлар огоҳлантирилди

Андижон вилояти ҳокими қарори билан бир гуруҳ мансабдор раҳбарлар огоҳлантирилди.

Қарор мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган муддат бузилиши ҳолатлари ва сектор сайёр қабулларини ташкил этиш ва ўтказиш натижалар таҳлилини ўз ичига олади.

2024 йил 1-чораги давомида Андижон вилоят Халқ қабулхонаси ҳамда унинг қуйи
тизимлари томонидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича мониторинг ишлари олиб борилган.

2024 йилнинг 3 ойи давомида Президентнинг веб сайтига, ишонч телефонига ва Халқ қабулхоналарига жами 30490 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу 30490 та мурожаатларнинг 541 таси ёки 1,7 фоизини белгиланган муддатлари
бузилганлиги маълум бўлган. Уларнинг энг салмоқли қисми ҳокимлик идоралари (312 та
ёки 57,7 %), соғлиқни сақлаш тизими идоралари (52 та ёки 9,6 %), маҳалла уюшмаси
идоралари (46 та ёки 8,1 %), камбағалликни қисқартириш ва бандлик идоралари (30 та ёки
5,5 %), энергетика тизими идоралари (13 та ёки 2,4 %), иқтисодиёт ва молия вазирлиги
идораларига (6 та ёки 1,1 %) га тўғри келган.

Айниқса, Андижон шаҳар (97 та), Избоскан тумани (54 та), Пахтаобод (26 та),
Асака (24 та), Шаҳрихон (15 та) ва Хўжаобод тумани (10 та) ҳокимликлари томонидан
муддатлар бузилган.

Соғлиқни сақлаш тизими идоралари бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
(12 та), Асака тумани (17 та), Шаҳрихон тумани (7 та), Хонобод шаҳар (4 та) тиббиёт
бирлашмалари томонидан муддатлар бузилган.

Андижон вилояти аҳолиси томонидан Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига ҳамда ишонч телефонига келиб тушган 30 490 та мурожаатнинг 35 фоизи ижобий ҳал этилган холос. Ўтган 2023 йилнинг шу даврида
мурожаатларнинг 47 фоизи ижобий ҳал қилинган.

Оқибатда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (А.Мирзажонов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси (А.Нурматов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Х.Юлдшев), Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Д.Исомиддинов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси (Ф.Бердиқулов), Андижон шаҳар, Избоскан, Пахтаобод, Асака, Шаҳрихон ва Хўжаобод тумани ҳокимлари кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйганликлари учун, Балиқчи туманининг 4-, Шаҳрихон туманининг 2 ва 3, Улуғнор туманининг 1 ва 2-секторлари раҳбарлари белгиланган сайёр қабулларни тўлиқ ўтказмаганлиги учун огоҳлантирилди.

Шунингдек, Хонобод шаҳар ҳокимининг икки ўринбосари, уч ҳокимликда фаолият юритувчи мутахассислар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Қайд этиш керакки, ҳозир ушбу қарор жамоатчиликдан яшириб қўйилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+