platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Трампга Эронга қарши "кескин зарбалар" режаси тақдим этилди

Доналд Трамп агар Теҳрон Вашингтон билан музокаралардан бош тортса, электр станциялари ва кўприкларга зарба бериш билан таҳдид қилди. 

ОАВ: Трампга Эронга қарши "кескин зарбалар" режаси тақдим этилди

Axios нашри учта манбага таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурият расмийлари билан Эронга қарши ҳужумларни кучайтириш масаласини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди.

Учрашувда АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс, Давлат котиби Марко Рубио, Пентагон котиби Пит Хегсет, Қуролли кучлар штаби бошлиқлари қўмитаси раиси Ден Кейн, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф, Президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар иштирок этган.

Учрашувда Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлардан ташқари, Эрондаги стратегик нишонларга қарши "қатъий зарбалар" бериш режалари муҳокама қилинди, дея хабар беради манбалар.

АҚШ ва Эрон 8 июлдан бери ҳужумлар алмашиб келмоқда. АҚШ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини Ҳормуз бўғозидаги кемаларга ҳужум қилишда айблаганидан кейин сулҳ бузилди. Сўнгги 24 соат ичида АҚШ Ҳормуз бўғози яқинидаги Эрон ҳарбий иншоотларига, ислом корпуси қўриқчилари эса Қувайт, Баҳрайн ва Иорданиядаги Америка базаларига ҳужум қилди.

Доналд Трамп агар Теҳрон Вашингтон билан музокаралардан бош тортса, электр станциялари ва кўприкларга зарба бериш билан таҳдид қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid