Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда
Давлат раҳбари Қатар собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш мақсадида ташриф буюради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда.
Манбаларга кўра, яқин вақтлар ичида Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш мақсадида Доҳа шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг собиқ амири Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.
Президент Қатар амири ва оиласига таъзия йўллади.
