Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади
Қатар давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Ҳамдардлик мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний узоқ йиллар Қатар Давлатининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшгани, ўз Ватанининг чинакам фидойи ва олижаноб фарзанди бўлгани таъкидланади.
“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний Аъло Ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, - дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари Қатар Амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Қатарнинг собиқ амири Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.
